logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

Interer dizaynerlari va ma'morlar uchun 119 mln. so'mga teng respublika tanlovi

Интерьер дизайнерлари ва маъморлар учун 119 млн. сўмга тенг республика танлови

11/04/2019 09:46

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 2019 йил 9-апрель куни Me’mor//2019 меъморчилик лойиҳалари кўрик-танлови ўз ишини бошлади. Танлов "КНАУФ ГИПС Бухоро" ХК МЧЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Меъморлар уюшмаси кўмагида, ҳамда ADP меъморлар ва дизайнерлар бирлашмаси билан ҳамкорликда ташкил этилди. Умумий мукофот фонди 119 млн сўмни ташкил этади.

Me’mor//2019 мукофоти учун меъморчилик лойиҳалари кўрик-танлови Ўзбекистоннинг замонавий меъморчилиги ҳолати ҳақида тушунча берувчи республика миқёсидаги тадбир бўлиши кутилмоқда. Мукофот 2014-2018 йиллар оралиғида Ўзбекистонда ва айни дамда хорижда яшовчи Ўзбекистонлик фуқаролари томонидан яратилган архитектура соҳасидаги энг яхши асарларни қайд этади.

«Me’mor//2019 кўрик-танлови иштирокчиларга ўз иш намуналарини кенг жамоатчиликка тақдим этиш ва хорижий экспертлардан малакали маслаҳат олиш имконини беради. Халқаро ҳакамлар ҳайъати Испания, Россия, Украина ва Грузия каби мамлакатлардан ташриф буюрган таниқли меъморлардан иборат. Агар меъморлар ва интерьер дизайнерлари томонидан муносиб жавоблар бўлса, унда биз мутахассисларни қизиқарли ечимларни топиш ва амалга оширишга ундаш учун ушбу мукофотга йиллик мукофот мақомини беришга тайёрмиз», - дейди «КНАУФ ГИПС Бухоро» ХК МЧЖнинг Тошкент филиали директори Шуҳрат Абдужамилов.

Иштирокчилар танловнинг 7-та тоифаси бўйича ўз ишларини топширишлари мумкин:

  • Жамоат бинолари ва иншоотлари. Қурилиш ёки лойиҳа;
  • Турар-жой мажмуалари. Хусусий архитектура. Қурилиш ёки лойиҳа;
  • Жамоат жойларини ободонлаштириш. Қурилиш ёки лойиҳа;
  • Энг яхши уй интерьери;
  • Энг яхши тижорат ёки жамоат интерьери;
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг яхши хорижий бюро қурилиши намунаси;
  • Ўзбекистон Республикаси ташқарисида яшовчи ўзбекистонлик фуқаро-муаллифнинг энг яхши лойиҳаси ёки қурилиш намунаси.

Ҳакамлар ҳайъати ҳар бир номинация бўйича учта ғолибни танлайди. Биринчи ўрин эгалари 8 миллион сўм, иккинчи ўрин — 5,5 миллион сўм, учинчи ўрин эгалари эса 3,5 миллион сўмдан мукофот олади. Аризалар танловнинг www.memorawards.uz расмий сайти орқали қабул қилинади. Танлов ишларини қабул қилиш 2019 йил 20 майгача давом этади.

Охирги янгиликлар

ФАО Ўзбекистонда ер деградациясига қарши курашиш учун иқлимга мослаштирилган буғдой етиштиришни қўллаб қувватлайди

23/03/2023Батафсил

Рамазон ойининг бошланиши 23 мартга тўғри келади

22/03/2023Батафсил

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда БАА Президенти девонининг таълим ва тадқиқотлар бўйича котибияти ўртасида англашув меморандуми имзоланди

18/03/2023Батафсил

МБ валюта курслари 17/03/2023

$ 1 11417.98 -0.276%
€ 1 12123.61 -0.837%
₽ 1 149.33 -1.256%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+