“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК “Boeing 787 Dreamliner” самолётидан фойдаланишни бошлади
07/09/2016 12:15
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК “Boeing 787 Dreamliner” самолётидан фойдаланишни бошлади
07/09/2016 12:15
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 5-сентябридан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси “Boeing 787 Dreamliner” самолётида республика ичидаги йўналишлар бўйлаб мунтазам қатновларни амалга оширишни бошлади.
Авиакомпаниянинг қайд этишича, мазкур самолётдаги биринчи парвоз 5-сентябрь куни амалга оширилди.
Авиакомпания маълумотига кўра, Тошкент-Ургенч-Бухоро-Тошкент йўналишидаги дастлабки парвози муваффақиятли амалга оширилди.
“Boeing 787 Dreamliner” самолётининг илк йўловчилари парвоздан янгича таассуротлар олишди ва “орзудаги лайнер”нинг янги қулайлик даражасини муносиб баҳолашди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9-сентябрь кунидан бошлаб "Ўзбекистон Миллий" авиакомпанияси “Орзу лайнери” – “Boeing 787 Dreamliner”да Қозоғистоннинг Алмати шаҳрига биринчи халқаро парвозини амалга оширади.
Самолёт Тошкентдан соат 19:10 да уичб кетиб, Алматига соат 21:40 да етиб боради. Ўша куннинг ўзидаёқ, соат 22:40 да самолёт Тошкентга учиб, Ўзбекистон пойтахтига соат 23:20 да қўнади.
26/07/2024Батафсил
26/07/2024Батафсил
$ 1 | 12727.96 | +0.134% |
1 | 13781.84 | +0.459% |
₽ 1 | 139.46 | +0.288% |