Valyuta kurslari 21/08/2025
$1 – 12466.44
UZS – -0,47%
€1 – 14517.17
UZS – -0,77%
₽1 – 155.42
UZS – -0,35%
Qidirish
Texnologiyalar 20/08/2025 Ўзбекистонлик ёш муҳандислар роботлар йиғиш бўйича Гиннес рекордини янгилади

Ўзбекистонлик ёш муҳандислар роботлар йиғиш бўйича Гиннес рекордини янгилади

Toshkent, O‘zbekiston (UzDaily.uz) — Ўзбекистонлик ёшлар бир вақтнинг ўзида роботларни йиғиш бўйича Гиннес рекордини ўрнатди.

18 август куни “Янги Ўзбекистон” истироҳат боғида “Муҳандислик Миссияси” тадбири бўлиб ўтди. Унда 2000 га яқин ёш муҳандис иштирок этди, улардан 1946 нафари ишлайдиган ғилдиракли роботларни муваффақиятли йиғиб, ташкилотчиларга тақдим этди.

Гиннеснинг рекордлар китоби вакили Карло Пери Савил олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғратбай Шариповга рекорд сертификатни топширди.

– Бу жараёнда фаол иштирок этган ёшларимизни табриклайман, бугун ўзбек ўғил-қизлари ҳар қандай вазифани биргаликда уддалай олишини яна бир бор исботлади, – дейди Президент Администрациясининг таълим тизимини ислоҳ қилиш масалалари бўйича ўринбосари Хилола Умарова.

Аввалроқ ушбу номинация бўйича рекорд 2023 йилнинг 23 январида Ҳиндистоннинг Бхопал шаҳрида ўрнатилган эди: кейин 1459 нафар мактаб ўқувчиси Ҳиндистон халқаро фан фестивали доирасида қишлоқ хўжалиги роботларини йиғишган эди.

Eng so'nggi yangiliklardan xabardor bo'ling
Telegram kanalimizga obuna bo'ling