Бизнес-форумда Венгриянинг етакчи тадбиркор ва ишбилармон доиралари билан учрашувлар ўтказилди. Хусусан, “SLA AKKU” илмий –тадқиқот компанияси вакиллари билан қайта тикланадиган энергия манбалари учун батареялар ишлаб чиқариш соҳасида ҳамкорлик бўйича музокаралар ўтказилди. Шунингдек, “MULTIMEX” компанияси билан мижозларга хизмат кўрсатиш марказларида навбатни электрон бошқарув тизимини Ўзбекистонга жорий этиш, “Central Europe Trust” компанияси билан Венгриянинг венчур компанияларининг тажрибасини ўрганиш, “CERP” инновацион кластери билан пластик чиқиндиларни қайта ишлаш корхонасини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
20/03/2019Батафсил
Марказ томонидан Ўсимлик моддалари кимёси институти ҳамда мамлакатимиз илмий марказлари ва муассасалари олимларини фундаментал изланишлари натижасида яратилган инновацион ишланмаларни татбиқ этиш ва кейинчалик фармацевтик корхоналарга импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп 40 га яқин дори воситалари ва генерик субстанцияларни ишлаб чиқариш технологиялари топширилади.
19/03/2019Батафсил
Унинг ёрдамида шаҳар аҳолиси ва унга ташриф буюрган сайёҳлар метрода керакли маршрутни кўришлари, қаерда бошқа йўлга ўтишни ва сафар қанча вақтни олишини билиб олишлари мумкин.
15/03/2019Батафсил
Иннополис Татаристоннинг пойтахти Қозоннинг йўлдош шаҳри бўлиб, кейинги 25 йил ичида йўқ жойдан барбод этилган Россиянинг саноқли шаҳарлардан биридир. Москва атрофидаги Сколково ва Новосибирскдаги Кольцоводан сўнг илм-фан билан шуғулланишга барча шароитлар яратилган Россиянинг учинчи кенти сифатида таърифланадиган Иннополис ахборот ва инновацион технологияларини ривожлантириш учун яратилган.
06/03/2019Батафсил
Эндиликда мамлакатимиз қурувчилари ҳам объектларни барпо этишда мана шу технологиядан фойдаланадилар. Бу бўйича Тошкент Ирригация ва Кишлок Хўжалигини Механизациялаш Муҳандилари Институтида ўтган семинарда сўз борди. Калифорниянинг Беркли университетидан ташриф буюрган профессор Шаҳзод Тохировнинг сўзларига кўра, бу теҳнология билан кўп қаватли турар – жой ва комплекларни қуришда хатоликлар сони камайиб, ҳар қандай ёриқлар ва нотекис қисмлар яққол кўринади. Энг асосийси, қурилишдан олдин ўтказилган текирув натижасида биноларнинг сейсмик ҳолатларга бардошлилигига ҳам баҳо бериш мумкин бўлади.
05/03/2019Батафсил
Одноклассники фойдаланувчилар учун ижтимоий тармоқнинг мобил версияси ҳамда Android да ишловчи ОК иловасида қорамтир мавзу қўйиш имкониятини очиб берди. Яқин кунларда қорамтир мавзу iOS да ҳам жорий этилади.
26/02/2019Батафсил
“RoboCUP” мусобақаси Робо-сумо ҳамда Робо футбол йўналишдан иборат бўлиб, 2 ёш тоифаси ўртасида ўтказилади. Робо сумо йўналиши ардуино платформасида ясалган, ўзини ўзи бошқарувчи 16 та робот ўртасида ўтказилади. Ушбу йўналишда қатнашиш учун 2 кишидан иборат бўлган жамоа ўз роботини ясаши керак. Мусобақа ғолиблари Хитойда бўлиб ўтадиган Asian Science Camp оромгоҳида қатнашишлари учун йўлланма берилади.
26/02/2019Батафсил
Халқаро аэропортнинг терминали ҳудудида йўловчилар, ходимлар ва кутиб олувчилар юқори сифатли алоқа ва юқори тезликдаги Интернетдан фойдаланишлари учун Qcell (Lamp Site) технологияси бўйича қўшимча махсус қурилмалар ўрнатилди. Бу вақтгача мазкур вилоят маркази аэропорти ҳудудида UZMOBILE GSM тармоғининг бундай сифатли қопламаси мавжуд эмас эди.
25/02/2019Батафсил
Big Idea Challenge танлови Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Британия Кенгаши ва Лондон Метрополитен университети билан ҳамкорликда ташкил этилди. Унинг асосий мақсади талабаларнинг инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш ва уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришдан иборат.
18/02/2019Батафсил
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари Қ. Юлдашев германиялик меҳмонларни қутлар экан, хорижий, жумладан, германиялик шериклар билан Ўзбекистонда замонавий IT-технологияларни ривожлантириш, шунингдек, устувор аҳамиятга молик телекоммуникация технологиялари соҳасидаги инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишда уларнинг иштирокини жадаллаштириш юзасидан ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги вазифаларга вазирлик томонидан алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.
18/02/2019Батафсил
$ 1 | 12727.96 | +0.134% |
1 | 13781.84 | +0.459% |
₽ 1 | 139.46 | +0.288% |