Адҳам Икрамов Ўзбекистон ССП раиси этиб сайланди
20/06/2017 17:33
Адҳам Икрамов Ўзбекистон ССП раиси этиб сайланди
20/06/2017 17:33
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Жорий йилнинг 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг навбатдан ташқари қурултойи бўлиб ўтди.
Съезд давомида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ижроия қўмитасининг раиси сайланди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тавсиясига кўра мазкур лавозимга Адҳам Икрамов сайланди.
Ушбу лавозимда у Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасини 2006 йилнинг апрель ойидан бери бошқариб келаётган Алишер Шайховнинг ўрнини эгаллади.
Съезд қатнашчилари раиснинг тўрт нафар ўринбосарларини ҳам сайладилар: Ислом Жасимов, Ботиржон Асадов, Жамшед Ураков ва Ўткир Бўтаев.
$ 1 | 12727.96 | +0.134% |
1 | 13781.84 | +0.459% |
₽ 1 | 139.46 | +0.288% |