"Ўзавтойўл" АК бошқаруви раисининг ўринбосари тайинланди
09/11/2016 19:10
"Ўзавтойўл" АК бошқаруви раисининг ўринбосари тайинланди
09/11/2016 19:10
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016-йил 28-октябрдаги қарори билан Обид Адилов "Ўзавтойўл" акциядорлик компанияси бошқаруви раисининг ўринбосари – бош муҳандиси лавозимига тайинланди.
Обид Чориtвич Адилов – 1983-йилда Бухоро вилояти Олот туманида туғилган, миллати ўзбек. 2008-йилда Тошкент автомобиль ва йўллар институти магистратурасини тамомлаган. Ўтган йиллар давомида "Ўзавтойўл" компанияси тизимидаги қатор корхона ва ташкилотларда меҳнат қилган.
Ҳозирги лавозимга тайинлангунига қадар "Автомагистрал" ихтисослашган автомобил йўлларини қуриш-таъмирлаш бирлашмаси Тошкент ҳалқа автомобил йўлидан фойдаланиш участкаси бошлиғи вазифасида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, "Ўзавтойўл" акциядорлик компанияси бошқаруви раисининг ўринбосари – бош муҳандиси компаниядаги автомобиль йўлларини қуриш, таъмирлаш ва эксплуатация қилиш, инвестицион лойиҳаларнинг техник назорати, шунингдек, транспорт, механизация ва техник таъминот соҳаларига раҳбарлик қилади, деб хабар беради "Ўзавтойўл" АК матбуот хизмати.
$ 1 | 12727.96 | +0.134% |
1 | 13781.84 | +0.459% |
₽ 1 | 139.46 | +0.288% |