Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар сайловчилар билан учрашишди
03/11/2016 11:39
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар сайловчилар билан учрашишди
03/11/2016 11:39
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 2-ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар республикамизнинг турли вилоятларида бўлиб, сайловчилар билан учрашишди.
Жумладан, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев 2-ноябрь куни Наманган вилоятидаги сайловчилар билан учрашди.
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Сарвар Отамуратов 2-ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикасидаги сайловчилар билан учрашди.
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Наримон Умаров 2-ноябрь куни Қашқадарё вилоятидаги сайловчилар билан учрашди.
Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Хатамжон Кетмонов 2-ноябрь куни Тошкент вилоятидаги сайловчилар билан учрашди.
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар учрашувларда нутқ сўзлашди ва ўзларининг сайловолди дастурларида белгиланган асосий йўналишлар ҳақида батафсил тўхталишди.
Эслатиб ўтамиз, 2016-йилнинг 4-декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади.
$ 1 | 12727.96 | +0.134% |
1 | 13781.84 | +0.459% |
₽ 1 | 139.46 | +0.288% |