Валюта курслари 12/03/2026
$1 – 12135.76
UZS – -0.18%
€1 – 14067.77
UZS – -0.7%
₽1 – 153.40
UZS – -0.38%
Қидириш
Сирдарёда кадастр инспектори пора олаётган вақтида қўлга олинди

Сирдарёда кадастр инспектори пора олаётган вақтида қўлга олинди

Сирдарёда кадастр инспектори пора олаётган вақтида қўлга олинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Кадастр агентлигининг Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани бўлими бош инспектори ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда 1975 й.т. фуқаронинг ишончига кириб, ўзининг мансабдор танишлари орқали унинг яшаш хонадони кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ва ушбу ҳужжатларни муддатидан олдин тайёрлаб бериш эвазига 1500 АҚШ доллари талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, бош инспектор 1000 АҚШ доллари ва 6 млн 50 минг сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг