Озиқ-овқат маҳсулотлари нархи арзонлашишда давом этаяпти
28/04/2023 08:24
Озиқ-овқат маҳсулотлари нархи арзонлашишда давом этаяпти
28/04/2023 08:24
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари охирги ҳафтада Ўзбекистон супермаркетларида истеъмол товарлари нархидаги ўзгаришни таҳлил қилди: тадбиркорлар берилган имтиёзни истеъмолчиларга ўтказишда давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 23-мартдаги ПФ-41-сонли Фармонида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда божхона божининг вақтинчалик ноль ставкаси қўлланиладиган товарлар рўйхати эълон қилинганди.
Таҳлил учун супермаркетлардаги 100 турдаги 6483 та истеъмол товарлари бўйича статистик маълумотлар web-scraping йўли билан юклаб олинди. Ҳар бир товар тури бўйича 2023-йилнинг еттинчи, ўн тўртинчи ва 20-апрелидаги нархлар солиштирилди.
Натижалар шуни кўрсатадики,
балиқ маҳсулотлари 14-апрелда 7-апрелдагига нисбатан
ўртача 188 сўмга, 21-апрелда эса
7-апрелдагига нисбатан 3400 сўмга, мевалар тегишли равишда 36 сўмга ва 393 сўмга, торт ва ширинликлар 126 сўмга ва 257 сўмга, ун 333 сўмга ва 1375 сўмга арзонлашган.
24/04/2024Батафсил
$ 1 | 12667.00 | +0.022% |
1 | 13481.49 | -2.022% |
₽ 1 | 135.77 | -0.506% |