logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

«Ўзбекгидроэнерго» АЖда Кузатув кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди

«Ўзбекгидроэнерго» АЖда Кузатув кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди

17/05/2022 13:04

«Ўзбекгидроэнерго» АЖда 2022 йил I чорак молиявий хўжалик фаолияти якунлари бўйича ижро органининг ҳисоботи, 2022 йилда амалга ошириладиган ишлар, жамиятда амалга оширилаётган трансформация жараёнлари ва бошқа долзарб масалаларга бағишланган Кузатув кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди. 

Йиғилиш кун тартибида 11 та масала кўриб чиқилди.

Йиғилишда жамият бошқарув раиси Абдуғани Сангинов ва масъул ходимларнинг ҳисоботлари эшитилиб, жорий йил I чорак якунлари бўйича қуйидаги асосий натижаларга эришилганлиги таъкидлаб ўтилди, жумладан:

Электр энергияси ишлаб чиқариш режаси - 120 фоизга;

Инвестиция лойиҳаларини ўзлаштириш режаси - 101 фоизга; 

Маҳаллийлаштириш дастури режаси - 100 фоизга; 

Саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш режаси - 244 фоизга; 

Саноат кооперацияси режаси - 100 фоизга бажарилди.

Шунингдек, йиғилишда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 29 апрелдаги 

210-F-сон Фармойиши билан тасдиқланган «Йўл харитаси»га мувофиқ «МcKinsey & Company» халқаро консалтинг компанияси билан ҳамкорликда жамиятда амалга оширилаётган трансформация жараёнларига алоҳида тўхталиб ўтилди. 

Ўз навбатида мазкур йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида» 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Жамият Кузатув кенгаши ҳузурида Стратегия ва инвестициялар қўмитаси, Аудит қўмитаси, Тайинловлар ва ҳақ тўлаш қўмитаси, Коррупцияга қарши курашиш ва этика қўмитаси ташкил этилиб, қўмиталарнинг таркиби ва Низомлари тасдиқланди.

Шу билан бирга, жамиятнинг келгусидаги режа кўрсаткичлари, хусусан ярим йиллик, тўққиз ой ва йил якунига қадар бажариладиган долзарб масалалар ҳам кўриб чиқилди. Кузатув кенгаши томонидан йил якунига қадар умумий қуввати 258 МВт, қиймати 187 млн. доллар бўлган 7 та инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида фойдаланишга топширилиши алоҳида назоратга олиниши лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

 

Оҳирги янгиликлар

Ўзбекистон республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва бмтнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди

06/07/2022Батафсил

Жорий йилнинг 5 ойида жисмоний шахсларнинг хориждан пул ўтказмалари 4,19 млрд. АҚШ долларини ташкил этган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 61 фоизга кўп

05/07/2022Батафсил

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги EPS-Topik тест имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган фуқароларни Кореяда ишлашини кафолатламайди

05/07/2022Батафсил

МБ валюта курслари 01/07/2022

$ 1 10865.94 +0.052%
€ 1 11333.18 -0.709%
₽ 1 207.27 -2.429%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2021 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+