logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги дипломатик муносабатларга 30 йил тўлди

Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги дипломатик муносабатларга 30 йил тўлди

24/01/2022 18:35

Бугун, 24 январь куни Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишланган онлайн бизнес-фрум бўлиб ўтди.

Мазкур форумда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Ф.Усманов, Ўзбекистон Республикаси Инвеститсиялар ва ташқи савдо вазирлигининг Хитой Халқ Республикасидаги ваколатхонаси директори З.Ишмухаммедов, Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги элчихонаси савдо-иқтисодий алоқалар бўйича маслаҳатчиси Н.Мамаджанов ва бир қатор ҳамкор корхона вакиллари иштирок этишди.

Тадбир давомида ССП раиси ўринбосари бизнес форум иштирокчиларига икки мамлакат ривожи ҳамда ишбилармон доиралар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришда қўшаётган ҳиссалари учун миннатдорчилик билдирди.

Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик жадал ривожланиб, мустаҳкамланиб бораётгани, шунингдек Ўзбекистоннинг ташқи савдо операцияларида Хитой етакчи ўринларни эгаллаши таъкидланди.

Бундан ташқари, сўнгги бир неча йил ичида Хитой Мамлакатимиз иқтисодиётининг энг йирик сармоядорларидан бирига айланди. Республикада Хитой капитали иштирокидаги 1900 дан ортиқ корхона фаолият кўрсатмоқда, хитойлик инвесторлар инфратузилма лойиҳаларига фаол сармоя киритмоқда.

Маълумот учун :

2017-2020 йилларда жами ўзлаштирилган Хитой сармояси 6,47 миллиард доллардан ошди, биргина 2020 йилда Хитой инвеститсиялари ва кредитларининг ўзлаштирилган умумий ҳажми 2,51 млрд. доллардан ортиқни ташкил этди.

Бизнес-форум давомида икки мамлакат мутасадди вакиллари томонидан ўтган йиллар мобайнида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги режалар муҳокама қилинди.

 

Оҳирги янгиликлар

Ўзбекистонда ШҲТга аъзо давлатларнинг туризм соҳалари раҳбарлари иштирокида йигилиш бошланди

19/05/2022Батафсил

Энергетика кўргазмалари яна саноат ютуқларини намойиш этиш ва бизнес мулоқот марказига айланади

18/05/2022Батафсил

Ташаббусли бюджет: ижтимоий муаммоларини жойларда ҳал этишдаги янгича ёндашув

17/05/2022Батафсил

МБ валюта курслари 19/05/2022

$ 1 11130.57 -0.131%
€ 1 11713.81 +0.336%
₽ 1 175.22 +1.406%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2021 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+