logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

Тошкентда Марказий Осиё Чўллари бўйича Ташаббус (CADI)нинг минтақавий котибияти офиси очилди

Тошкентда Марказий Осиё Чўллари бўйича Ташаббус (CADI)нинг минтақавий котибияти офиси очилди

21/01/2022 15:24

Ўзбекистоннинг бепоён чўллари биологик хилма-хилликнинг муҳим марказлари ҳисобланади. Уларда кўплаб камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонлар ва қушлар турларининг ноёб яшаш жойлари, кўпайиш жойлари, миграция йўлаклари ва учиш йўллари мавжуд. CADI (Central Asian Desert Initiative) лойиҳаси ёки Марказий Осиё Чўллари бўйича Ташаббус табиий ресурслардан ҳаддан ташқари фойдаланиш ва кенг кўламли инфратузилма қурилиши туфайли бугунги кунда хавф остида қолган мўътадил минтақадаги чўлларни сақлаш ва улардан барқарор фойдаланишга йўналтирилган.

Германия ҳукумати томонидан молиялаштирилган CADI лойиҳаси 2016 йилдан буён Грайфсвальд университети, Михаэл Зукков жамғармаси ва БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан амалга оширилмоқда. Ўзбекистондан ташқари Марказий Осиё чўллари бўйича ташаббуснинг мақсадли мамлакатлари Қозоғистон ва Туркманистон бўлиб, бу мамлакатлар ҳам ўзининг ноёб ландшафтлари ҳамда бой ҳайвонот оламига эга поёнсиз чўллари билан машҳур.

2021 йил декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси биносида CADI минтақавий котибияти офисининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Бундан буён бу ерда чўлларни асраб-авайлаш, саксовул плантацияларини кенгайтириш ва трансчегаравий қўриқланадиган ҳудудлар яратиш, энг муҳими, мўътадил чўлларнинг оғир шароитида деҳқончиликни ривожлантириш билан шуғулланаётган аҳолини қўллаб-қувватлаш борасидаги муҳим вазифалар ҳал этилади.

«Янги ташкил этилган CADI минтақавий котибияти ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини сақлаш, шунингдек, Марказий Осиёдаги мўътадил чўл экотизимларидан барқарор фойдаланиш бўйича CADI лойиҳасининг ишини давом эттириши ва кенгайтириши кутилмоқда. Котибият 2012 йилда Рио-де-Жанейрода қабул қилинган БМТ конвенциялари – Чўлланишга қарши курашиш Конвенцияси, Биологик хилма хилликни асраш Конвенцияси ва Иқлим ўзгариши Конвенциясига аъзо давлатлар томонидан амалга оширилишидаги мавжуд бўшлиқларни тўлдиради, деган умиддамиз. Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига CADI минтақавий котибиятини қўллаб-қувватлагани учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз», - деб таъкидлаб ўтди CADI лойиҳасининг Ўзбекистондаги миллий координатори Наримон Нишонов.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда Қозоғистон, Туркманистон ва Ўзбекистонда CADI лойиҳасининг миллий котибиятлари мавжуд бўлиб, улар биохилма-хилликни сақлаш ва ушбу мамлакатларнинг мўътадил чўлларида экотизимлардан барқарор фойдаланиш бўйича муҳим вазифаларни бажармоқда.

 

Оҳирги янгиликлар

Ўзбекистонда ШҲТга аъзо давлатларнинг туризм соҳалари раҳбарлари иштирокида йигилиш бошланди

19/05/2022Батафсил

Энергетика кўргазмалари яна саноат ютуқларини намойиш этиш ва бизнес мулоқот марказига айланади

18/05/2022Батафсил

Ташаббусли бюджет: ижтимоий муаммоларини жойларда ҳал этишдаги янгича ёндашув

17/05/2022Батафсил

МБ валюта курслари 19/05/2022

$ 1 11130.57 -0.131%
€ 1 11713.81 +0.336%
₽ 1 175.22 +1.406%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2021 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+