Ҳужжатларда қайд этилмаган 1,5 млрд. сўмлик газли сув иситгичлар фош этилди
26/03/2021 10:12
Ҳужжатларда қайд этилмаган 1,5 млрд. сўмлик газли сув иситгичлар фош этилди
26/03/2021 10:12
Товар-моддий бойликларини юртимизга турли найрангларни қўллаган ҳолда яширинча олиб киришга бўлган уринишларга қарши тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси «Чуқурсой» ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан хориждан 4 та юк контейнерида келтирилган «газли сув иситгич» товарлари божхона кўригидан ўтказилганда, божхона юк деклаацияси ҳамда юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган қиймати 1 млрд 569 млн. сўмлик 299 дона «газли сув иситгич» товарлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
25/04/2024Батафсил
$ 1 | 12667.00 | +0.022% |
1 | 13481.49 | -2.022% |
₽ 1 | 135.77 | -0.506% |