Давлат корхоналари ҳам «обнал фирма»лар билан «сохта» битим тузган
24/02/2021 00:23
Давлат корхоналари ҳам «обнал фирма»лар билан «сохта» битим тузган
24/02/2021 00:23
Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва бизнес учун тенг рақобат муҳитини яратиш мақсадида фаолиятида солиқларни тўлашдан қочишнинг турли хил схемаларидан фойдаланганлик ҳолатлари кузатилган “Шубҳали” корхоналар рўйхати шакллантирилди. Ушбу рўйхатдан 396 та корхона жой олди.
Ушбу хўжалик юритувчи субъектлар ўз фаолияти давомида қалбаки операцияларни амалга ошириб, бюджетга тўланадиган солиқ суммаларини камайтирганлар. 10 мингга яқин корхона улар билан молиявий операцияларни амалга ошириб, қарийб 1 триллион сўм миқдоридаги қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳисоб (зачет)га олган ҳолда бюджетга тўламаган.
Бундай контрагентлар орасида 120 та давлат корхонаси (47,3 млрд. сўм) ва 86 та давлат улуши мавжуд (48,1 млрд. сўм) корхона аниқланди.
24/04/2024Батафсил
$ 1 | 12667.00 | +0.022% |
1 | 13481.49 | -2.022% |
₽ 1 | 135.77 | -0.506% |