logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

Миллий палата лойиҳаси: инсультни дастлабки 4 соатда аниқлаш

Миллий палата лойиҳаси: инсультни дастлабки 4 соатда аниқлаш

14/01/2021 16:12

Инсультни дастлабки 4 соатда сунъий интеллект ёрдамида аниқлаш усулини Ўзбекистонда жорий этиш режалаштириляпти. Шу мақсадда Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси Қозоғистоннинг  «Cerebra.ai Ltd.» компанияси билан ҳамкорлик ўрнатган.

2021 йил 13 январда томонлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида соғлиқни сақлашни рақамлаштириш борасида халқаро ҳамкорлик ривожига ҳисса қўшадиган Меморандум имзоланди. 

Миллий палата томонидан қозоғистонлик ҳамкорлари билан биргаликда Ўзбекистонда сунъий интеллектни жорий этган ҳолда тиббий хизмат кўрсатиш бўйича илк лойиҳани амалга ошириш режалаштириляпти. Яъни ишемик ва геморрагик инсультларни автоматлаштирилган ҳолда ташҳислаш бўйича «Церебра» тизимини жорий этиш кўзда тутилган. 

«Церебра» платформасига жорий этилган сунъий интеллект даволаш муассасаларида ўрнатилган компьютер томографияси билан интеграциялашганидан кейин инсультни дастлабки 4 соатда аниқлаш имконини беради. Буни шунчаки компьютер томографияси натижасини ўқиб англаш мушкул. 

Ундан ташқари сунъий интеллект инсульт ядроси тўқима зичлигидаги ўзгаришни уни миянинг бошқа шикастланмаган тўқимаси билан солиштирган ҳолда ҳисоблашга қодир. Бу ўз ўрнида бош мия компьютер томографиясининг визуаль маълумотларини таҳлил қилишда инсон хатосини имкон қадар камайтиришга олиб келади.

«Беморга ўз вақтида даво белгилаш мазкур лойиҳани жорий этишнинг натижаси саналади. Бу ўз ўрнида инсон саломатлиги учун муҳим бўлган энг оддий функцияларни, меҳнат қилиш қобилиятини йўқотиш хавфини пасайтиради, ҳамда инсультни бошидан кечирган инсонни тезда тўлақонли ҳаётга қайтариш имконини беради», — деб таъкидлади Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси раиси Ровшан Изамов.

Меморандумни имзолаш пайтида томонлар яқин икки ҳафта ичида Миллий палата мутахассислари томонидан Олма-ота шаҳрининг 7-сонли шаҳар шифохонасида ноёб «Церебра» тизимининг ишлашини таҳлил қилинишига келишиб олдилар.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси матбуот хизмати

Оҳирги янгиликлар

ФАО кўмагида янги ГИС лабораторияси ташкил этилди

24/02/2021Батафсил

Миллий палата: телетиббиёт ҳаракатда

24/02/2021Батафсил

Aгробанк ва Эксимбанк ўртасида 25 миллион долларлик шартнома имзоланди

24/02/2021Батафсил

МБ валюта курслари 04/03/2021

$ 1 10487.54 -0.119%
€ 1 12692.02 +0.671%
₽ 1 124.44 -11.557%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2021 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+