logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

Hindistonda “Farg'ona jozibasi” modalar kolleksiyasi namoyish etildi

Ҳиндистонда “Фарғона жозибаси” модалар коллекцияси намойиш этилди

09/04/2019 11:40

Тошкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Жорий йилнинг 5-7 апрель кунлари Деҳли шаҳрида “The Delhi Times Fashion Week-2019” модалар ҳафталиги бўлиб ўтди. Модалар ҳафталигининг якунловчи қисмида машҳур ҳинд дизайнери, “Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги маданият ва туризм элчиси” Риту Бери ўзининг “Фарғона жозибаси” деб номланган махсус Ўзбекистонга бағишланган коллекциясини намойиш қилди.

Риту Бери мазкур тадбир учун Ўзбекистондан келтирилган хонатлас, адрас ва бошқа анъанавий газламалардан фойдаланган ҳолда эксклюзив либослар тўпламини тақдим этди. Намойиш тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар томонидан ўзгача иштиёқ билан кутиб олинди.

Либослар тақдимотида ҳиндистонлик маданият арбоблари, дипломатик корпус вакиллари, атоқли моделлар ва киноюлдузлар иштирок этди.

“Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги маданият ва туризм элчиси”, машҳур ҳинд дизайнери Риту Бери: “Мазкур эксклюзив тақдимотга ўзгача иштиёқ билан тайёргарлик кўрдик. Тақдим этилган либосларида ўзбек ва ҳинд миллий анъаналарини уйғунлаштирган ҳолда мамлакатларимиз ўртасидаги тарихий дўстона алоқалар, маданий яқинликни акс эттиришга ҳаракат қилдик. Ўйлайманки буни уддасидан чиқа олдик.

Бугунги тақдим этилган либосларнинг барчасида Ўзбекистондан келтирилган хонатлас ва адрас маҳсулотларидан кенг фойдаланилагани боис коллекциямизни “Фарғона жозибаси” деб номлашга қарор қилдик. Бу каби тадбирларни ташкил этиш орқали Ўзбекистоннинг маданий салоҳиятини кенг тарғиб этиш, мамлакатларимиз ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлашга ҳисса қўшишдан бахтиёрман”.

Машҳур ҳинд актрисаси Дивя Хосла Кумар: “Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги маданият ва туризм элчиси”, атоқли дизайнер Риту Бери томонидан тайёрланган янги либослар тўпламини тақдим этишга шахсан иштирок этганимдан бағоят хурсандман. Ўзбек миллий газламаларининг ёрқин жиҳатларни ўзида акс эттирган бугунги тақдимот иштирокчиларда чуқур таассурот қолдирди. Бугун Ўзбекистоннинг улкан ва серрқирра маданий салоҳиятини ўзим учун кашф қилдим”.

Ҳиндистонлик туризм блоггери Каран Бхарваж: “Ўзбекистон ва Ҳиндистон миллий маданияти мухлисларини бугунги байрам кечаси билан табриклайман. Икки мамлакат халқларининг бой маданияти элементларини ўзида жам қилган бугунги тадбир барчада ўзгача қизиқиш уйғотди. Бугунги экслюзив коллекция намойишида иштирок этган ҳар бир кишида Ўзбекистонга ташриф буюриш ва унинг маданий меросидан бевосита баҳраманд бўлиш иштиёқи пайдо бўлгани шубҳасиз”.

Охирги янгиликлар

ФАО Ўзбекистонда ер деградациясига қарши курашиш учун иқлимга мослаштирилган буғдой етиштиришни қўллаб қувватлайди

23/03/2023Батафсил

Рамазон ойининг бошланиши 23 мартга тўғри келади

22/03/2023Батафсил

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда БАА Президенти девонининг таълим ва тадқиқотлар бўйича котибияти ўртасида англашув меморандуми имзоланди

18/03/2023Батафсил

МБ валюта курслари 17/03/2023

$ 1 11417.98 -0.276%
€ 1 12123.61 -0.837%
₽ 1 149.33 -1.256%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+