logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

Ҳиндистонда мамлакатимиз туризми тақдимоти

Ҳиндистонда мамлакатимиз туризми тақдимоти

25/02/2019 11:24

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Жорий йилнинг 23-24 февраль кунлари Ҳиндистонинг Мумбай шаҳрида “The Times Travel Show Expo” йирик сайёҳлик кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда Ҳиндистонинг етакчи туризм компаниялари, сайёҳлик соҳаси билан боғлиқ турли саноат ташкилотлари, етакчи авиакомпаниялар, хорижий давлатлар делегациялари иштирок этишди.

Кўргазма майдонига мамлакатимизнинг Ҳиндистондаги элчихонаси ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Мумбай шаҳридаги ваколатхонаси ҳамкорлигида Ўзбекистон стенди ўрнатилди. Республикамизнинг туризм салоҳияти, тарихи, маданияти руҳида безатилган стендда инглиз тилида тайёрланган турли маълумотлар, брошюралар, видеоматериаллар жойлаштирилди. Қолаверса, Наманган вилояти туризм салоҳиятига бағишланган алоҳида бурчак ҳам ташкил этилди. Унда худудда хорижий сайёҳлар учун зиёрат туризми, экотуризм, оилавий туризм ва бошқа йўналишларда мавжуд имкониятлар намойиш этилди.

Икки кун давом этган мазкур кўргазмага келган 10 мингдан орти меҳмонлар мамлакатимизнинг сайёхлик салоҳияти, мавжуд туризм йўналишлари, яратилаётган имкониятлар ва қулайликлар бўйича тўлиқ маълумотларга эга бўлишди. Хусусан, ҳиндистонликлар “e-visa” тизими ва бу йўналишда киритилган эркинликлар, Мумбай ва Тошкент шаҳарлари ўртасида йўлга қўйилган авиақатновлар тўғрисида батафсил билиб олдилар.

Оҳирги янгиликлар

Қозоғистон делегацияси Эшонобод қишлоғида меҳмон бўлди

20/01/2021Батафсил

Ўзбекистонда Ишбилармонлик фаоллиги индекси

20/01/2021Батафсил

ФАО Бухоро вилояти аҳолисига 20 та кичик иссиқхонани беғараз тақдим этди

19/01/2021Батафсил

МБ валюта курслари 19/01/2021

$ 1 10500.81 +0.264%
€ 1 12682.88 -0.885%
₽ 1 142.66 +0.970%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2021 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+