Молия вазирлиги ҳузурида Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси ташкил этилди
06/02/2019 01:47
Молия вазирлиги ҳузурида Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси ташкил этилди
06/02/2019 01:47
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш ҳамда узумчилик ва виночиликни ривожлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди.
Фармонга мувофиқ қуйидагилар ташкил этилди:
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги;
Молия вазирлиги ҳузурида Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси;
Қуйидаги тартиб белгиланди:
озиқ-овқат ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси томонидан бериладиган лицензиялар асосида амалга оширилади;
барча юридик шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланишга ҳақли;
маҳаллий пиво маҳсулотлари, қайнар ва табиий виноларни реализация қилиш барча савдо корхоналари, рухсат этиш гувоҳномасини олмасдан туриб умумий овқатланиш корхоналари томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин.
Манбаа: Адлия вазирлигининг телеграмдаги “Ҳуқуқий ахборот” канали.
$ 1 | 12570.00 | +0.024% |
1 | 13698.79 | -0.378% |
₽ 1 | 136.91 | -0.270% |