ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганлар Ўзбeкистонга олиб кeлинди
05/03/2018 13:24
ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганлар Ўзбeкистонга олиб кeлинди
05/03/2018 13:24
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Аввал хабар берилганидек, жорий йилнинг 1 март куни соат 06:00 да Қозоғистон Республикаси Мангистау вилояти Мангистау тумани Сейгус қишлоғи ҳудудидан ўтувчи «Актау-Бейнеу» автомобиль йўлида йўл транспорт ходисаси содир бўлганлиги ва унинг натижасида эса 7 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳалок бўлишган эди.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар, Ташқи ишлар, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ва Қорақалпоғистон Республикаси Министрлар Кенгаши Қозоғистон Республикаси вакиллари билан хамкорликда олиб борилган ҳаракатлар натижасида мазкур йўл транспорт ходисасида ҳалок бўлганлар 2018 йилнинг 4 март куни Хоразм вилоятига соат 11:45да олиб келинди. Ҳозирда ҳалок бўлганларнинг шахсини идентификация қилиш ишлари олиб борилмоқда, деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати.
$ 1 | 12727.96 | +0.134% |
1 | 13781.84 | +0.459% |
₽ 1 | 139.46 | +0.288% |