Ўзбекистон ва Тожикистон Давлат чегараси тўғрисидаги шартномани имзолашади
02/03/2018 14:44
Ўзбекистон ва Тожикистон Давлат чегараси тўғрисидаги шартномани имзолашади
02/03/2018 14:44
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 24 февраль – 1 март кунлари Тошкент шаҳрида Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ҳукуматлари делегациялари ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
2018 йил 24 февраль куни Фарғона шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон-Тожикистон ҳукуматлараро комиссияси қўшма мажлиси Баённомаси ижроси доирасида ишчи гуруҳлари томонидан Ўзбекистон-Тожикистон Давлат чегарасининг айрим участкалари тўғрисида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги шартнома лойиҳасига иловалар тайёрланди. Ушбу ҳужжат Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга бўлажак давлат ташрифи давомида имзоланиши режалаштирилмоқда.
Музокаралар конструктив муҳитда, дўстлик ва ўзаро тушуниш руҳида ўтди.
Учрашув якунида Баённома имзоланди.
$ 1 | 12727.96 | +0.134% |
1 | 13781.84 | +0.459% |
₽ 1 | 139.46 | +0.288% |