Қозоғистонда содир бўлган ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлган Ўзбeкистон фуқароларининг рўйхати
02/03/2018 14:33
Қозоғистонда содир бўлган ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлган Ўзбeкистон фуқароларининг рўйхати
02/03/2018 14:33
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Олдин хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси ФВВ нинг 1 март 2018 йил Қозоғистон Республикаси Мангистау вилояти Мангистау тумани Шепте қишлоғидан ўтувчи «Актау-Бейнауский» автомобиль йўлида давлат рақами 90 С 830 ЖА «ЛАДА» Ларгус русумли енгил автомобили давлат рақами 737 ДПА/12, “Шаcман» русумли юк автомобили билан йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Йўл транспорт ҳодисаси натижасида автомобилда ёнғин содир бўлди, бирламчи малумотга асосан воқеа жойида 7 нафар инсон ҳалок бўлган, уларнинг 6 нафари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари.
Ўзбекистон Республикасу ФВВ, ИИВ ва Қозоғистон Республикаси ИИВ ФВҚ билан олиб борилган тадбирлари натижасида «Лада Ларгус» русумли автотранспортда бўлган фуқаролар шахси аниқланди ва 6 нафари Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг эканлиги аниқланди:
1. Аллаёров Расулбек Кузибоевич, 23.02.1981 й.т. – яшаш жойи: Хоразм вилояти, Шовот тумани Гулчи кўчаси 19 уй («Лада Ларгус» русумли автомобиль ҳайдовчиси).
2. Душамов Зокир Куранбоевич, 11.04.1977 й.т. – яшаш жойи: Хоразм вилояти, «Чукли» ҚФЙ, «Тукмангит» МФЙ, рақамсиз уйда («Лада Ларгус» русумли автомобиль йўловчиси).
3. Раҳимов Шерзод Сапарбоевич, 12.07.1980 й.т. – яшаш жойи: Хоразм вилояти, Шовот тумани, «Гулистон» шаҳарчаси, рақамсиз уйда («Лада Ларгус» русумли автомобиль йўловчиси).
4. Бекназаров Мардонбек Хушнуд ўғли, 27.10.1995 й.т. – яшаш жойи: Хоразм вилояти, Боғот тумани, «Найман» ҚФЙ, рақамсиз уйда («Лада Ларгус» русумли автомобиль йўловчиси).
5. Мадаминов Ғайрат Розматович, 13.10.1985 й.т.– яшаш жойи: Хоразм вилояти, Гурлан тумани, «Гурлан» шаҳарчаси, Махтумқули кўчаси 34 уй («Лада Ларгус» русумли автомобиль йўловчиси).
6. Балтаев Маҳмуджон Сабуржон ўғли, 21.09.1995 й.т.– яшаш жойи: Хоразм вилояти, Янгиариқ тумани, «Остоно» ҚФЙ, рақамсиз уйда («Лада Ларгус» русумли автомобиль йўловчиси).
Ушбу ҳолат юзасидан батафсил маълумотни Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги «Тезкор рақамлари» (+998 71) 147-10-50 дан олишингиз мумкин.
03/05/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |