Грузия Ўзбекистон юкларига 60 фоизлик чегирма тақдим этди
28/02/2018 10:52
Грузия Ўзбекистон юкларига 60 фоизлик чегирма тақдим этди
28/02/2018 10:52
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йил 22-23 февраль кунлари Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти “Грузия темир йўллари” акциядорлик жамияти вакиллари ўртасида музокара бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти хабар қилди.
Грузия делегацияси раҳбари “Грузия темир йўллари” АЖ директор ўринбосари А.Николаишвили ҳозирда тест режимида ишлаётган янги «Баку – Тбилиси – Карс» темир йўл йўналиши ҳақида маълумот берди.
Таъкидланишича, контейнер юк ташувчи ушбу йўналишда синов ишлари якунлангач, юк ташиш оқимини ошириш чоралари кўрилади.
Грузия томони Хитой Халқ Республикасига юкларни ташишда Ўзбекистонда янги ташкил этилган “Андижон” мультимодал транспорт-логистика маркази транзит имкониятларига қизиқиш билдирди.
Учрашув якунида Грузия томони Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо юк ташиш нархларига 50 фоиз ва қўшимча 10 фоиз чегирма жорий этгани маълум қилинди.
02/05/2024Батафсил
02/05/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |