Ўзбекистонда биринчи маротаба «Кенгуру» математика танлови ўтказилади
21/02/2018 09:54
Ўзбекистонда биринчи маротаба «Кенгуру» математика танлови ўтказилади
21/02/2018 09:54
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг март ойида Ўзбекистонда биринчи маротаба «Кенгуру» математика танлови ўтказилади.
Танловнинг асосий мақсади – математик мисолларни ечиш қизиқарли ва қувноқлигини кўрсатиб беришдир.
Танлов “AKSF”нинг Ўзбекистондаги расмий вакили ҳисобланган “Olympia” МЧЖ компанияси томонидан ташкил этилган. 2018 йили танловда дунёнинг 80 та мамлакатидан 6 млн. нафардан ортиқ мактаб ўқувчилари қатнашишади.
2018 йилнинг 17 март куни Ўзбекистонда биринчи маротаба халқаро математика танлови ўтказилади. Танловда Тошкент шаҳридаги мактабларнинг 2-10 синф ўқувчилари қатнашиши мумкин.
Танловда қатнашиш нархи 30 минг сўм. Рўйхатдан ўтиш “olympia.uz” сайтида 2018 йилнинг 1 март кунига қадар давом этади.
Танлов якунларига кўра ҳар бир иштирокчига сертификат берилади. Танлов ғолиблари дипломлар билан тақдирланишади.
27/04/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |