Қувайт АИРФ делегацияси Ўзбeкистонга ташриф буюрди
29/01/2018 16:05
Қувайт АИРФ делегацияси Ўзбeкистонга ташриф буюрди
29/01/2018 16:05
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 28 январь куни Қувайт араб иқтисодий ривожланиш фонди Бош директори Ҳишам Ал-Вакаян раҳбарлигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
Ташриф давомида Қувайт делегацияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, соғлиқни сақлаш, иқтисодиёт, молия вазирликларида, инвестициялар, автомобиль йўллари бўйича давлат қўмиталарида ва бошқа идораларда учрашув ва музокаралар ўтказилиши кутилмоқда.
Учрашув доирасида ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг бўлажак мажлисига тайёргалик кўриш жараёни муҳокама қилиниши кутилмоқда. Шунингдек, ташкилот кун тартибидаги бошқа қатор мавзуларни кўриб чиқиш режалаштирилган.
$ 1 | 12727.96 | +0.134% |
1 | 13781.84 | +0.459% |
₽ 1 | 139.46 | +0.288% |