Ўш шаҳрида умумтаълим мактабини қуриш тўғрисида битим кучга кирди
28/12/2017 11:00
Ўш шаҳрида умумтаълим мактабини қуриш тўғрисида битим кучга кирди
28/12/2017 11:00
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 28 июль куни Бишкек шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида умумтаълим мактабини қуриш тўғрисидаги Битим 2017 йил 26 декабрда кучга кирди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
Битимнинг мақсади Ўзбекистон томони маблағи ҳисобидан 630 ўринли умумтаълим мактабини қуриш ва уни Қирғизистон томонига мулк сифатида беғараз топширишдан иборат.
Битимнинг тўлиқ матни билан www.lex.uz сайтида танишиш мумкин.
03/05/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |