Самарадаги ЙҲҲ қурбонлари орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ
31/08/2017 11:27
Самарадаги ЙҲҲ қурбонлари орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ
31/08/2017 11:27
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги Элчихонаси маълумотига қараганда, Россиянинг Самара вилоятида юз берган йўл-ҳаракати ҳодисаси қурбонлари орасида Ўзбекистон фуқаролари борлиги ҳақидаги баъзи ОАВ томонидан тарқатилган хабарлар тасдиқланмади. Мазкур ҳодиса натижасида 3 киши ҳалок бўлган ва 4 киши жароҳатланган. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
“Лада Ларгус” автомобилининг “КамАЗ” билан тўқнашуви Волжский томанининг Черновское сув омбори яқинида 2017 йил 27 август куни соат 03:00 атрофида бўлиб ўтган.
Ҳозирги вақтда Элчихонанинг консуллик бўлими томонидан Ўзбекистон фуқароларининг жароҳатланганлар орасида бўлганлиги ҳақидаги маълумот қўшимча текширилмоқда.
03/05/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |