Қозоғистон Президенти Ўзбекистонга ташриф буюради
28/08/2017 14:16
Қозоғистон Президенти Ўзбекистонга ташриф буюради
28/08/2017 14:16
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон раҳбари Халқаро «ЭКСПО - 2017»кўргазмасидаги Ўзбекистон павильонига келган вақтида маълум қилган.
Нурсултон Назарбоев раҳбарлигидаги Қозоғистон Делегацияси Ўзбекистон павильонига ташриф буюриб, Ўзбекистон томонидан муқобил энаргия турларидан фойдаланиш бўйича ютуқлари билан танишди.
Назарбаевнинг қайд этишича, кўргазмада намойиш этилаётган янгиликларнинг барчаси жудаям истиқболлидир.
Ташриф якунида Қозоғистон Президенти яқин орада Ўзбекистонга расмий ташриф билан келиши ҳақида қайд этиб ўтди.
$ 1 | 12727.96 | +0.134% |
1 | 13781.84 | +0.459% |
₽ 1 | 139.46 | +0.288% |