Ирфон Юсуф Шами Покистоннинг Ўзбекистондаги Элчиси этиб тайинланди
03/08/2017 16:08
Ирфон Юсуф Шами Покистоннинг Ўзбекистондаги Элчиси этиб тайинланди
03/08/2017 16:08
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 2 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Покистон Ислом Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ирфон Юсуф Шами билан учрашди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
Вазир Элчининг ишонч ёрлиқлари нусхасини қабул қилди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон-Покистон муносабатларининг ҳолати, Покистоннинг ШҲТнинг тенг ҳуқуқли аъзоси эканлигини ҳисобга олган ҳолда сиёсат ва хавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорликнинг ҳамда савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар жабҳалардаги ўзаро манфаатли алоқаларни чуқурлаштиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.
Учрашувда ҳамкорликни тизимли асосда кенгайтиришдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги таъкидланди ва шу муносабат билан аниқ икки томонлама тадбирлар, жумладан Ўзбекистон ва Покистон ишбилармон доиралари вакиллари ўртасидаги турли шакллардаги алоқаларни фаоллаштириш бўйича чораларни ўз ичига олувчи “Йўл харитаси”ни биргаликда ишлаб чиқиш борасидаги ўз мулоҳазаларини билдиришди.
Учрашувда айрим халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
26/04/2024Батафсил
25/04/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |