logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

Пэт Эпплтон Ўзбекистонда концерт беради

Пэт Эпплтон Ўзбекистонда концерт беради

20/05/2016 14:25

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Германия Федератив Республикасининг Тошкентдаги элчихонаси германиялик жаз қўшиқчиси Пэт Эпплтоннинг ўзбек мусиқачилари билан ҳамкорликдаги концерт сафарини ташкиллаштиради. Концертлар 2016 йил 23 май куни Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Давлат консерваториясида, 24 май куни Жиззах шаҳар 1-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида ва 26 май куни Навоий шаҳар маданият ва санъат коллежида бўлиб ўтади. Бундан ташқари Пэт ушбу ўқув даргоҳларида қўшиқчиликдан маҳорат дарслари ҳам ўтказади.

Мазкур концертлар Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва Ўзбекистон Давлат консерваторияси билан ҳамкорликда ташкиллаштирилади. Пэт (Патриция) Эпплтон немис миллатига мансуб аёл ва либериялик эркак оиласида дунёга келган. Университетда сиёсатшунослик йўналиши бўйича таҳсил олаётган вақтида у қўшиқчи сифатида ишлай бошлаган ва тез орада ўзига сиёсат жарчиси бўлишдан кўра мусиқа элчиси бўлиш кўпроқ мос келишини англаб етган.

Қўшиқчилик бўйича таълим олганидан кейин у «De Phazz» мусиқий жамоасига қўшилади ва «Jazzkantine» жаз гуруҳи, «Nighthawks» ёки «Bahama Soul Club» каби гуруҳлар билан биргаликда муваффақиятли чиқишлар қилади. Бугунги кунда Берлин шаҳрида яшаётган Пэт «замонавий немис жазининг энг муҳим овозларидан бири» (3sat) саналади ва «De-Phazz» гуруҳи билан биргаликда бутун дунё бўйлаб концерт сафарларига чиқади.

Концертлар давомида Пэт Эпплтонга Қосимжон Назаров (қашқар рубоб), Нодира Мелибоева (чанг), Рамил Исанбаев (бас-гитара) ва Зиядулла Абдуллаев (урма зарбли чолғу) каби ўзбек мусиқачилари ҳамроҳлик қилишади.

Охирги янгиликлар

ФАО Ўзбекистонда ер деградациясига қарши курашиш учун иқлимга мослаштирилган буғдой етиштиришни қўллаб қувватлайди

23/03/2023Батафсил

Рамазон ойининг бошланиши 23 мартга тўғри келади

22/03/2023Батафсил

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда БАА Президенти девонининг таълим ва тадқиқотлар бўйича котибияти ўртасида англашув меморандуми имзоланди

18/03/2023Батафсил

МБ валюта курслари 17/03/2023

$ 1 11417.98 -0.276%
€ 1 12123.61 -0.837%
₽ 1 149.33 -1.256%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+