Ўзбекистон цемент ишлаб чиқаришни йилига 17 млн. тоннага оширади
28/07/2017 14:06
Ўзбекистон цемент ишлаб чиқаришни йилига 17 млн. тоннага оширади
28/07/2017 14:06
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Кейинги 5 йил ичида Ўзбекистонда цемент ишлаб чиқариш ҳажми икки баробарга оширилиши режалаштирилган. Бу ҳақда “Ўзқурилишматериаллари” компанияси маълум қилди.
Компания маълумотларига кўра, кейинги 5 йил ичида Ўзбекистонда цемент ишлаб чиқариш икки баробарга, яъни йилига 8,5 млн. тоннадан 17 млн. тоннага оширилиши режалаштирилган.
“Ўзқурилишматериаллари” акциядорлик жамиятининг эслатиб ўтишича, Андижон вилоятининг Асака туманида йилига 50 минг тонна цемент ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Эверест метал фаворит” корхонаси ишга туширилган. Мазкур лойиҳанинг қиймати 3 млн. АҚШ долларини ташкил қилади.
“Жомбой цемент” корхонаси (Самарқанд вилоятининг Жомбой тумани) йилига 200 минг тонна цемент ишлаб чиқарувчи корхонани ишга туширди. Мазкур лойиҳа қиймати 12,0 млн. АҚШ долларини ташкил этади.
27/04/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |