Шавкат Мирзиёев Афғонистон Президентига таъзия билдирди
05/06/2017 15:29
Шавкат Мирзиёев Афғонистон Президентига таъзия билдирди
05/06/2017 15:29
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани Жаноби Олийларига
Муҳтарам Президент Жаноби Олийлари!
Афғонистон пойтахти Кобул шаҳридаги дафн маросими чоғида содир этилган бир нечта мудҳиш портлашлар оқибатида кўплаб бегуноҳ инсонларнинг нобуд бўлгани ҳақидаги хабар бизни қаттиқ қайғуга солди.
Ушбу мусибатли дамларда Сиз Жаноби Олийларига, марҳумларнинг оила аъзоларига ва яқинларига чуқур таъзия ҳамда ҳамдардлик туйғуларимизни изҳор қилиб, Оллоҳдан уларга сабр-тоқат ва бардамлик ато этишини сўраб қоламиз.
Жароҳат олганларнинг эса тез муддатларда соғайиб кетишини тилаймиз.
Қайғу ила, Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси Президенти.
02/05/2024Батафсил
02/05/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |