ОТМКда янги мис эритувчи печь ишга туширилди
11/01/2017 17:21
ОТМКда янги мис эритувчи печь ишга туширилди
11/01/2017 17:21
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Engineering Dobersek GmbH” (Германия) компанияси Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати (ОТМК)да янги мис эритувчи печни ишга туширди. Бу ҳақда ОТМК матбуот хизмати хабар беради.
“Мис эритувчи заводнинг металлургия цехида янги эритиш печи ишга туширилди”, - дейилади ОТМК хабарида. Мазкур лойиҳанинг нархи $91,59 млн.ни ташкил этади.
“Engineering Dobersek GmbH” (Германия) компанияси эритиш цехини қуриш учун тендерда ютиб чиқди. Унинг ишлаб чиқариш қуввати – йилига 17 минг тонна мисни эрита олади.
Лойиҳани молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси тикланиш ва тараққиёт фондидан $29,0 млн. доллар ва “Ипотека-банк”нинг $34,1 млн. доллар маблағлари жалб этилди. ОТМК ўз маблағлари ҳисобидан $34,6 млн. доллар ажратди.
07/05/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |