Бош вазирнинг виртуал қабулхонаси Ўзбекистон Президенти виртуал қабулхонасига ўзгартирилди
23/12/2016 13:57
Бош вазирнинг виртуал қабулхонаси Ўзбекистон Президенти виртуал қабулхонасига ўзгартирилди
23/12/2016 13:57
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- PM.gov.uz Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига айлантирилди ("PM" - “Prezidentga murojaat”). Ҳозирги вақтда ушбу Порталнинг 3 ойлик ишлаш тажрибасидан келиб чиқиб, мурожаатларни кўриб чиқишни янада такомиллаштириш бўйича Президент қарори лойиҳаси тайёрланмоқда.
Сизда ҳал этилмаган масалалар/муаммолар, ариза, шикоят ёки таклифлар борми? У ҳолда мурожаатингизни тўғридан-тўғри Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонасига юборишингиз мумкин.
Жисмоний ва юридик шахслар томонидан юборилаётган мурожаатлардаги масалаларни давлат органлари томонидан иқтисодий, ижтимоий, молиявий ва ҳуқуқий жиҳатдан таҳлил этиб, ҳал этилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири виртуал қабулхонаси эндиликда Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонаси сифатида ўз фаолиятини давом эттиради. Бу ҳақда pm.gov.uz сайти хабар беради.
02/05/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |