Туркия Президенти Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади
15/11/2016 19:14
Туркия Президенти Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади
15/11/2016 19:14
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Туркия Президенти Реджеп Тайип Эрдоган бу ҳафтада Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади. Бу ҳақда Туркия Президенти маъмурияти хабар бермоқда.
Туркия Президенти маъмуриятининг хабарига кўра, Реджеп Тайип Эрдоган Ўзбекистонга 17-18-ноябрь кунлари расмий ташриф билан келади. У Самарқандга ташриф буюради.
Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида Туркия раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев билан учрашади.
Учрашув давомида Ўзбекистон-Туркия муносабатлари, минтақавий ва халқаро воқеалар муҳокама қилинади.
Туркия Президенти маъмуриятининг қайд этишича, мазкур ташриф Ўзбекистон-Туркия муносабатларини яхшиланишида муҳим ўрин тутади.
14/05/2024Батафсил
14/05/2024Батафсил
$ 1 | 12670.05 | +0.299% |
1 | 13560.75 | +0.610% |
₽ 1 | 138.00 | +2.686% |