Ўзбeкистон делегацияси ИҲТ ТИВК сeссиясида иштирок этади
15/11/2016 11:45
Ўзбeкистон делегацияси ИҲТ ТИВК сeссиясида иштирок этади
15/11/2016 11:45
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 17-ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси делегацияси Макка шаҳри (Саудия Арибистони) да бўлиб ўтадиган Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этади. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
Мажлисда кўп томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, жумладан ИҲТ янги Бош котиби номзодини кўриб чиқиш режалаштирилган.
Ўзбекистон делегациясининг Макка шаҳрига ташрифи доирасида ИҲТ Бош котибиятида ҳамда бошқа давлатлар делегациялари раҳбарлари билан қатор учрашувлар ўтказиш режалаштирилган. Мазкур учрашувларда Ўзбекистоннинг ташкилот ТИВКдаги раислигининг устувор мақсадларини амалга ошириш жараёни ҳамда икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинади.
14/05/2024Батафсил
14/05/2024Батафсил
$ 1 | 12670.05 | +0.299% |
1 | 13560.75 | +0.610% |
₽ 1 | 138.00 | +2.686% |