Ўзбекистон III чоракда 75 млн. АҚШ долларилик грантларни жалб қилди
08/11/2016 16:08
Ўзбекистон III чоракда 75 млн. АҚШ долларилик грантларни жалб қилди
08/11/2016 16:08
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон 2016-йилнинг III чорагида умумий миқдори 75 млн. АҚШ долларилик 50 та грантларни жалб қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Молия вазирлиги хабар беради.
Ҳисобот даврида умумий миқдори 38,3 млн. АҚШ долларилик 32 та грантлар соғлиқни сақлаш, таълим ва ходимларнинг малакасини ошириш соҳасига, ҳамда умумий миқдори 11,1 млн. АҚШ долларилик 10 та грантлар ижтимоий ҳимоя ва санъатни ривожлантиришга жалб қилинди.
Шунингдек, умумий миқдори 15 млн. АҚШ долларилик 2 та грантлар қишлоқ ва сув хўжалигига, ҳамда умумий миқдори 8,3 млн. АҚШ долларилик 2 та грантлар ҳуқуқ-тартибот ва божхона органларини техник таъминлаш ва ривожлантиришга жалб этилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон I чоракда умумий миқдори 51,7 млн. АҚШ долларилик 67 та грантларни, II чоракда эса умумий миқдори 47,7 млн. АҚШ долларилик 89 та грантларни жалб қилган эди.
03/05/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |