Мирзиёев ва Назарбоев Ўзбекистон–Қозоғистон ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларни муҳокама қилдилар
04/11/2016 11:08
Мирзиёев ва Назарбоев Ўзбекистон–Қозоғистон ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларни муҳокама қилдилар
04/11/2016 11:08
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йил 3-ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев ўртасида Қозоғистон томонининг ташаббуси билан телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.
Мулоқот чоғида томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий ва гуманитар соҳаларда Ўзбекистон – Қозоғистон муносабатларини янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.
Томонлар турли вазирликлар, идоралар, хўжалик субектлари ва бошқа ташкилотлар ўртасида эришилган ўзаро келишувлар ҳаётга изчил татбиқ қилинаётганидан мамнуният билдирдилар.
Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик айрим муаммоларни ҳам муҳокама қилиб, томонларни қизиқтирган масалалар юзасидан маслаҳатлашувларни давом эттириш зарурлигини таъкидладилар.
Суҳбат конструктив, давлатларимиз ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатлари руҳида ўтди.
27/04/2024Батафсил
26/04/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |