“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Тошкентда метро станцияларини қуради
01/11/2016 19:56
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Тошкентда метро станцияларини қуради
01/11/2016 19:56
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикасининг пойтахти Тошкент шаҳрида метро станцияларини қуриш билан шуғулланади. Бу ҳақда ЎзА хабар беради.
Бугунги кунда Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўналишидаги иккита янги бекатда қурилиш ишларини бошлади.
“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти шунингдек, янги ер ости ва ер усти тезюрар метро йўналишларида қурилиш ишларини ҳам бошлайди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўналишидаги иккита янги бекатда қурилиш ишларини якунлаш, ҳамда пойтахтимизнинг Сергели туманида янги ер ости ва ер усти тезюрар метро йўналишларида қурилиш ишлари бошлаш тўғрисида кўрсатма берган эди.
03/05/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |