Ўзбекистон делегацияси Қирғизистонга ташриф буюради
24/10/2016 14:42
Ўзбекистон делегацияси Қирғизистонга ташриф буюради
24/10/2016 14:42
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 26-октябрь куни Ўзбекистон Республикаси делегацияси қўшничилик ва дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш мақсадида Қирғизистон Республикасига ташриф буюради. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Ҳукумати Матбуот хизмати хабар беради.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1-октябрь куни Қирғизистон Республикаси делегациясига Ўзбекистон-Қирғизистон ҳамкорлигини яхшилаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Андижон вилоятига ташриф буюрганди.
Мазкур ташриф жавоб ташрифи бўлиб, Ўзбекистон делегацияси Қирғизистоннинг Ош вилоятида бўлади. Ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси Ўш шаҳрининг марказий майдонида ўтказиладиган байрам дастурларида иштирок этиб, Қирғизистон халқлари ассамблеяси вакиллари билан учрашади.
Ташриф якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси вакиллари томонидан икки томонлама ҳужжатлар имзоланади.
30/04/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |