Ўзбекистон ва РФ ишбилармон доиралари Тошкентда музокаралар ўтказишади
19/10/2016 19:05
Ўзбекистон ва РФ ишбилармон доиралари Тошкентда музокаралар ўтказишади
19/10/2016 19:05
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Жанубий Урал Савдо-саноат палатаси (Россия Федерацияси) билан ҳамкорликда 2016-йилнинг 27-октябрь куни икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида музокаралар ўтказишади.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад – Ўзбекистон ва Россиядаги корхоналар ўртасидаги алоқаларни яхшилаш, Россия компанияларининг тақдимотини ўтказиш, шунингдек, республиканинг савдо-иқтисодий ҳамда инвестицион салоҳиятининг ривожланиш ҳолатини ўрганишдир.
Делегация таркибига машинасозлик, қурилиш, энергетика, фармацевтика, металлни қайта ишлаш, авиасозлик, тоғ ускуналарини ишлаб чиқариш, шунингдек РФнинг таълим муассасалари соҳасида банд бўлган Россия компанияси вакиллари киради.
27/04/2024Батафсил
26/04/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |