Украина ишбилармон доиралари Ўзбекистонга ташриф буюради
18/10/2016 15:03
Украина ишбилармон доиралари Ўзбекистонга ташриф буюради
18/10/2016 15:03
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Украина Халқаро савдо палатаси миллий қўмитаси” (ICC Ukraine) Бош котиби Владимир Михайлов бошчилигидаги Украина ишбилармон доиралари 2016-йилнинг 23-26-октябрь кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради.
Мазкур ташриф Украинадаги Ўзбекистон Элчихонаси ташаббуси ҳамда “ICC Ukraine” қўллаб-қувватлаши натижасида ташкил этилмоқда.
Ташрифдан асосий мақсад Ўзбекистон ва Украина ўртасидаги ишчи алоқаларни мустаҳкамлаш, ҳамкорликни кенгайтириш, савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга кўмаклашишдир.
Ташриф вақтида Ўзбекистон ва Украина ишбилармон доиралари иштирокида бизнес-форум ўтказиш режалаштирилган.
Шунингдек, “ICC Ukraine” ва Ўзбекистон ССП ўртасида ҳамкорлик тўғрисида келишувни имзолаш кутилмоқда.
27/04/2024Батафсил
26/04/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |