“Навоий” ЭИИЗ Марказий Осиёда энг яхшиси деб топилди
17/10/2016 16:10
“Навоий” ЭИИЗ Марказий Осиёда энг яхшиси деб топилди
17/10/2016 16:10
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- fDi Magazine журнали «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонасини Марказий Осиёда энг яхши деб топди.
Нашр дунёнинг энг яхши эркин иқтисодий зоналари рўйхатини тузди. Мазкур рўйхатда «Навоий» ЭИИЗ «Осиёда йилнинг энг яхши эркин индустриал-иқтисодий зонаси» номинациясида иккинчи, «Марказий Осиёда йилнинг энг яхши эркин индустриал-иқтисодий зонаси» номинациясида биринчи ўринни эгаллади.
Шунингдек, «Навоий» ЭИИЗ «Осиёда кичик ва ўрта бизнесни жалб этиш бўйича йилнинг энг яхши эркин индустриал-иқтисодий зонаси» номинациясида иккинчи ўринни эгаллади.
Маълумот учун, fDi Magazine журнали fDi Intelligence таҳлилий маркази томонидан чоп этилади ва Financial Times ноширлик гуруҳи таркибига киради. Нашр тўғридан-тўғри инвестициялар глобал бозори таҳлилига ихтисослашган.
27/04/2024Батафсил
26/04/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |