Жаҳон банкининг минтақавий директори Ўзбекистонга ташриф буюрди
06/10/2016 15:14
Жаҳон банкининг минтақавий директори Ўзбекистонга ташриф буюрди
06/10/2016 15:14
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича янги минтақавий директори Лилия Бурунчук Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда банкнинг Тошкентдаги офиси вакиллари маълум қилди.
Ташриф доирасида Лилия Бурунчук Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, молия вазири Рустам Азимов билан учрашди.
Музокаралар чоғида Бурунчук Жаҳон банки иқтисодиёт рақобатбардошлигини ошириш, бизнес-муҳитни яхшилаш, инфратузилмани ривожлантириш ҳисобига 2030 йилга келиб даромади ўртадан юқори давлатлар қаторига киришни мақсад қилган Ўзбекистоннинг ишончли шериги бўлиб қолишини тасдиқлади.
Шунингдек, минтақавий директор Ўзбекистонга ташрифи давомида Жаҳон банки томонидан молиялаштирилаётган бир неча лойиҳанинг амалга оширилиши билан танишди.
27/04/2024Батафсил
26/04/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |