Ўзбекистон паралимпиячилари Бразилияга жўнаб кетди
30/08/2016 21:31
Ўзбекистон паралимпиячилари Бразилияга жўнаб кетди
30/08/2016 21:31
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон паралимпиячилари Бразилияга жўнаб кетди Ўзбекистон спорт делегацияси XV Паралимпия ўйинларида иштирок этиш учун 30-август куни Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрига жўнаб кетди.
Паралимпиячиларимиздан 32 нафари Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтадиган XV Паралимпия ўйинларида спортнинг дзюдо, сузиш, енгил атлетика, ўқ отиш ва пауэрлифтинг турлари бўйича 58 йўлланмани қўлга киритди.
Паралимпия ўйинлари – ногирон ва жисмоний имконияти чекланган спортчиларнинг энг йирик халқаро спорт анжуманидир.
Жорий йилнинг 7-18 сентябрь кунлари Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтадиган XV Паралимпия ўйинларида дунёнинг 170 дан зиёд давлатидан тўрт мингдан ортиқ спортчи 23 спорт тури бўйича мусобақаларда медаллар учун курашади.
02/05/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |