IUT и Университет Инха в Корее расширят сотрудничество

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) -- Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) ҳамда Корея Республикасидаги Инҳа университети ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, профессорларни тайёрлаш ва IUTнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида келишиб олишди.

Мазкур келишувларга Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) Ректори Сарвар Бабаходжаевнинг Корея Республикасидаги Инҳа университети топ-менеджменти билан олиб борилган музокаралар натижасида эришилди.

IUT Ректори Сарвар Бабаходжаев жорий йилнинг июль ойи бошида Инчеон шаҳрига ташриф буюрди ҳамда Корея Республикасидаги Инҳа университетининг президенти Сунья Чой (Soonja Choe) хоним, вице-президенти Инкё Чеонг (Inkyo Cheong), ҳамда декани Ёнг Ми Ан (Young-Mee Ahn) лар билан учрашди.

Учрашув давомида томонлар Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг бундан кейинги ривожланиш ҳамда икки олий ўқув юрти ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди.

Жумладан, музокаралар давомида томонлар 2018-2019 академик ўқув йилидан бошлаб янги йўналишларни очиш масаласини муҳокама қилишга келишиб олдилар.

Икки олий ўқув юртининг раҳбарияти 2018-2019 ўқув йили учун IUT учун юқори малакали профессор-ўқитувчилар таркибини шакллантириш масаласини кўриб чиқишди.

Шунингдек, асосий эътибор маҳаллий профессорларни тайёрлаш масаласига қаратилди. Томонлар келишувига биноан, Корея Республикасидаги Инҳа университети 2018-2019 академик йилидан бошлаб, маҳаллий кадрларни тайёрлаш бўйича лойиҳа доирасида, ўзбекистонлик икки вакилга докторлик дастури (PhD) бўйича таълим олиш имконини яратади.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йили IUT маҳаллий кадрларни тайёрлаш дастурини йўлга қўйган эди. Дастур доирасида профессор ёрдамчиси Ҳусанбек Ғофуров Корея Республикасидаги нуфузли Сонгюнгван университети (Sungkyunkwan University) да таҳсил олмоқда.

Икки олий ўқув юртининг вакиллари адабиётлар сонини ошириш ҳамда Корея Республикасидаги Инҳа университетининг онлайн ахборот ресурсларидан фойдалана олиш имконияти, шунингдек, АКТ ва физика лабораторияларида фойдаланиш учун Arduino ускуналарини харид қилиш орқали IUT нинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида келишиб олишди.

Telegram
Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе самых важных новостей. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать кнопку Join.