Айни кунларда Ўзбекистон миллий кинокомиссиясининг ёш киноижодкорлардан ташкил топган делегацияси Ёшлар иттифоқи кўмагида Осиёдаги йирик кино тадбир − Гонконгда 23-Халқаро кино ва телевидение бозори FILMART (Hong Kong International Film&TV Market)да иштирок этмоқда.
20/03/2019Батафсил
2014-2018 йиллар даврида жиноят таркиби бўлмаганлиги ва жавобгарликка тортиш муддати тугаганлиги сабали жиноят иши бир неча марта тўхтатилган ва тугатилган.
13/03/2019Батафсил
Мазкур йирик маданий тадбирда мезбон мамлакат вакилларидан ташқари, Афғонистон, Бангладеш, Непал, Малайзия, Туркманистон, Сингапур, Хитой, Лаос каби 12 та давлатдан рақс жамоалари иштирок этди. Ўзбекистон номидан эса “Ниҳол” мукофоти соҳиби Шерзод Кенжабоев ҳамда таниқли санъат устаси Гулбаҳор Мадраҳимова бошчилигидаги “Навбаҳор” рақс дастаси қатнашган.
12/03/2019Батафсил
Маданият вазири Корея Республикасида бир қатор учрашувлар ўтказмоқда. Яна бир ҳамкорлик учрашувларидан бирида бу "Корея Республикаси-Марказий Осиё" ҳакорлик форуми секретариати директори Лим Чёл Ви билан учрашди. Икки давлатнинг маданият вакилларининг учрашувида жорий йилнинг март-апрель ойларида Сеулда "Наврўз" номли маданият тадбири ўтказилиши режалаштирилди.
09/03/2019Батафсил
21 мартдан 22 мартгача Наврўзни байрамини нишонлаш кунларида Шаҳрисабзда Иккинчи Миллий либослар фестивали бўлиб ўтади. Тадбирда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Италиядан модельерлар ва дизайнерлар тўпламларини тақдим этади.
09/03/2019Батафсил
Дунёнинг 5 қитъасини қамраб олган «Франция таъми» халқаро гастрономия фестивали Сизни лаззатли француз таомлари оқшомида иштирок этишга таклиф қилади. Ўзбекистон ресторанлари ва ошпазлари сизни «Франция таъми» халқаро ҳаракатида иштирок этадиган ресторанлардан бирида ўзларининг француз менюларини татиб кўришга таклиф қиладилар.
06/03/2019Батафсил
“Оила энциклопедияси” ҳамда “Хотин-қизлар энциклопедияси” китоблари чоп этилди. Ушбу китоблар Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази ҳамкорлигида “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриётида чоп этилган.
01/03/2019Батафсил
Темурийлар тарихи давлат музейнинг мобил иловаси, 150 дан ортиқ экспонатларнинг QR-кодлари яратилди ва музей залида интерактив сенсорли проектор ўрнатилди. Унда музейнинг виртуал кўриниши, Амир Темур ва темурийлар даври тарихига бағишланган мултимедиа намойиш этилмоқда. Шу тариқа янги информацион технологияларни жорий этиш халқимиз ва сайёҳларга қулайлик яратиш, тарихимизни кенг тарғиб қилиш, экспонатлар ҳақидаги маълумотларни кенгрок очиб бериш каби имкониятларни яратмоқда.
01/03/2019Батафсил
Янги нархлар қуйидагича белгиланди. 7 ёшгача бўлган болалар учун - бепул, 7 ёшдан 16 ёшгача болалар учун - 10 000 сўм, катталар учун - 15 000 сўм, муддатли ҳарбий хизматдаги аскарлар учун - 10 000 сўм, ёшга доир нафақадаги шахслар учун - 10 000 сўм, ногиронлиги бўлган шахслар учун - бепул.
01/03/2019Батафсил
$ 1 | 11450.03 | -0.245% |
1 | 12387.79 | -0.088% |
₽ 1 | 143.41 | -0.306% |