1 август куни Ўзбекистондаги АҚШ элчиси Памела Спратлен ва Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи муовини Бахтиёр Раимов Ўзбекистонда ядро ва радиоактив моддалар ноқонуний савдосининг олдини олиш бўйича икки-томонлама ҳамкорлик олиб бориш масалаларини муҳокама қилиш учун учрашди.
08/08/2017Батафсил
2017 йилнинг январь-февраль ойларида аҳолининг ўртача иқтисодий фаол қисми сони 14,162 млн. нафарни ташкил қилди, бу эса аҳоли умумий сонининг 43,9 фоизи деганидир.
07/08/2017Батафсил
2017 йилнинг 1 июль ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони дастлабки маълумотларга кўра 32,43 млн. нафарни ташкил этди. Бу эса йил бошига нисбатан 224,5 мингга ёки 0,7 фоизга кўпдир.
07/08/2017Батафсил
2017 йилнинг 5 август куни Иссиқкўл вилояти Қизил Ўрук қишлоғи яқинида 3 август куни йўл-транспорт ҳодисаси натижасида жароҳатланган Ўзбекистоннинг 6 нафар фуқароси махсус авиарейсда ўзбек врачлари ҳамроҳлигида Қизғизистондан Тошкентдаги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига келтирилди.
07/08/2017Батафсил
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 4 август куни 2017 йилги Инвестиция дастурига киритилган йирик ва муҳим аҳамиятга эга инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва йил якуни бўйича кутилаётган натижалар, шунингдек, давлатимиз раҳбарининг Андижон вилояти ва пойтахтимизнинг Чилонзор туманига ташрифлари чоғида белгиланган вазифалар ижросига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
07/08/2017Батафсил
Ҳурматли жаноб Коно, Сизни Япония Ташқи ишлар вазири лавозимига тайинланганингиз билан самимий табриклашга ижозат бергайсиз.
07/08/2017Батафсил
Жорий йил 4 август куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ташаббуси билан “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси муҳокамасига бағишланган мулоқот бўлиб ўтди.
07/08/2017Батафсил
$ 1 | 12667.00 | +0.022% |
1 | 13481.49 | -2.022% |
₽ 1 | 135.77 | -0.506% |