Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Президенти Сооранбай Жээнбеков Қўшма баёнотни имзоладилар. Бу ҳужжатда сиёсий, савдо-иқтисодий, сув-энергетика, маданий-гуманитар, транспорт ва коммуникация, ҳудудлараро ҳамкорлик соҳаларидаги давлатлараро алоқаларни янада ривожлантириш истиқболлари ҳамда олий даражадаги ташрифлар чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари ўз ифодасини топган.
14/12/2017Батафсил
Қирғизистон Республикаси Президентининг расмий ташрифи доирасидаги асосий тадбирлар Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтмоқда. Расмий кутиб олиш маросимидан сўнг давлат раҳбарлари тор доирада музокара бошладилар.
13/12/2017Батафсил
Қирғизистон Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйди Қирғизистон Республикаси Президенти Сооранбай Жээнбеков Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида пойтахтимиздаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди.
13/12/2017Батафсил
Бутун жаҳонда ҳар йили 10 декабрь куни нишонланадиган Халқаро инсон ҳуқуқлари кунига бағишлаб, Тошкент шаҳридаги «Яккабоғ» маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган аҳолига бепул юридик маслаҳатлар бериш бўйича ҳуқуқий марказнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
13/12/2017Батафсил
Қирғизистон Президенти Ўзбекистонга келди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғизистон Республикаси Президенти Сооранбай Жээнбеков 13 декабрь куни расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.
13/12/2017Батафсил
2017 йил 11-13 декабрь кунлари АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID), Ўзбекистон Фанлар академияси ва Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда бошқа ҳамкорлар билан биргаликда “Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги учун маргинал сув ресурсларидан фойдаланишда инновациялар” мавзусида уч кунлик халқаро семинар ташкил этилди.
13/12/2017Батафсил
1948 йил 9 июлда Сан-Франциско шаҳрида (АҚШ) имзоланган Халқаро меҳнат ташкилотининг бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 87-Конвенцияси 2017 йилнинг 12 декабридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси учун кучга кирди.
13/12/2017Батафсил
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Ниғматилла Йўлдошев бошчилигидаги делегация 2017 йилнинг 13 декабрь куни Истанбул шаҳрида (Туркия) бўлиб ўтадиган Ислом ҳамкорлик ташкилотининг фавқулодда саммитида иштирок этади.
13/12/2017Батафсил
2017 йилнинг 12 декабрь куни мамлакатимизга Қирғизистон Президенти Сооронбай Жеэнбековнинг расмий ташрифи арафасида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ҳукуматлари делегациялари ишчи гуруҳларининг тўрт кунлик учрашуви якунланди.
13/12/2017Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |