Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 3 февралдаги фармойишига муқофиқ Президент Матбуот хизматининг таркибий бўлинмаларида қатор тайинловлар амалга оширилди. Хусусан, Президент Матбуот хизмати ҳузурида янги ташкил этилган Медиа-марказ директори этиб Салихов Ҳусан Равшанович тайинланди.
06/02/2018Батафсил
2018 йилнинг 5 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ҳайъатига вазирнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланган Ботиржон Асадов таништирилди. У илгари Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.
05/02/2018Батафсил
2018 йилнинг 5 февраль куни Тошкент шаҳрига Тожикистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Иброҳим бошчилигидаги делегация ташриф буюради.
05/02/2018Батафсил
Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони
05/02/2018Батафсил
2018 йилнинг 30 январь – 2 февраль кунлари Хитойнинг Пекин шаҳрида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг (МКК) навбатдаги мажлисида иштирок этди.
05/02/2018Батафсил
АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг Марказий Осиё бўйича минтақавий миссияси директори ўринбосари Сара Уолтер бошчилигидаги АҚШ делегацияси Хоразм вилояти фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судига ташриф буюриб, E-SUD миллий электрон судлов ахборот тизими фаолияти билан яқиндан танишишди.
05/02/2018Батафсил
2018 йилнинг декабрь ойида сўнгги аналог узатгичлар ўчирилиши билан Ўзбекистон рақамли телевидениега узил-кесил ўтган давлатлар қаторига қўшилади.
02/02/2018Батафсил
Очиқ фуқаролик жамиятини барпо этиш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишни таъминлашга қаратилган ислоҳотларда нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ) муҳим роль ўйнайди. Айни вақтда мамлакатимизда 9 мингдан зиёд ННТлар, 29 халқаро ва хорижий нодавлат ташкилотлар филиаллари ва ваколатхоналари фаолият юритмоқда. Шу билан бирга, ҳали ҳамон жамоат ташкилотларининг аҳоли муаммоларини тизимли равишда ўрганиш, уларни ҳал этиш, айниқса ёшлар ва аёллар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишдаги иштироки талаб даражасида эмас.
02/02/2018Батафсил
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида 2018 йил 1 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев ҳамда АҚШ Давлат котиби ёрдамчисининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича биринчи ўринбосари Э.Уэллс хоним бошчилигидаги АҚШ делегацияси аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.
02/02/2018Батафсил
$ 1 | 12670.05 | +0.299% |
1 | 13560.75 | +0.610% |
₽ 1 | 138.00 | +2.686% |