logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

Обод бўлаётган овуллар

Обод бўлаётган овуллар

29/09/2023 12:37

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан олиб борилаётган «Обод кўча», «Обод маҳалла», «Обод хонадон» мезонларини жорий қилиш, ҳудудлар инфратузилмасини яхшилаш бўйича кенг кўламдаги амалий ишлар Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларида ҳам жадаллик билан давом этмоқда.

Аҳолини ўйлантириб келаётган муаммоларга ўз вақтида ва сифатли ечим топиш мақсадида Президент маслаҳатчиси ўринбосари Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигидаги 18 та вазирлик ва идора масъулларидан ташкил топган Республика ишчи гуруҳи вакиллари ҳам бевосита жойларга чиққан холда уйма-уй юриб ўрганишлар олиб бормоқда.

Дастурга мувоффиқ Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот тумани «Раушан» ОФЙ, Элликқалъа тумани «Қават қалъа» МФЙ, Бўзатов тумани «Аспантай» ОФЙ, Тахиатош тумани «Жайхун» МФЙларда бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

Хусусан, танланган ҳудудларда 10 километрга яқин ички тупроқ йўллар қум-шағал қоришмаси билан қопланиб, асфальтлаштиришга тайёрланиб қўйилди, 5 километрдан зиёд табиий газ қувурлари капитал таъмирдан чиқарилди. Электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида 1 та янги трансформатор ўрнатилди, 6 километр СИП кабеллар тортилди ҳамда 120 дан зиёд янги бетон таянч устунлар ўрнатилди.

Элликдан зиёд кам таъминланган, ижтимоий ёрдамга мухтож оилалар хонадонларида капитал ва жорий таъмирлаш ишлари кетмоқда, томорқалари тартибга келтирилмоқда. 20 гектарга яқин ерлар тозаланиб, 100 тоннадан зиёд чиқинди олиб чиқиб ташланди.

Аҳоли соғлиғини муҳофаза қилиш мақсадида 2 000 га яқин фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди. Натижада, 53 нафар фуқарога амбулатор шароитда даволанишга ордер ажратилди, 42 нафар фуқарога туман тиббиёт марказига йўлланма берилди, 300 зиёд фуқарога эса бепул дори-дармонлар етказилди.

Оилаларни тадбиркорликка жалб қилиш ҳамда бандлигини таъминлаш мақсадида тикувчилик ва хизмат кўрсатиш йўналишида 12 нафар фуқарога 140 миллион сўмлик субсидия, 70 нафар фуқарога 1.3 млрд сўмлик имтиёзли кредит маблағлари ажратиб берилди. Шу билан бирга 42 нафар фуқаро касб-ҳунарга ўқишга йўналтирилди ҳамда 60 нафари ҳақ тўланадиган жамоатчилик ишларига жалб қилинди. 

Бундан ташқари, Республика ишчи гуруҳи вакиллари аҳоли хонадонлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларининг қиш мавсумига тайёргарлигини ҳам ўрганди. ФВБ томонидан ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши ва ис газидан заҳарланиш ҳолатларини олдини олиш бўйича профилактик тадбирлар ўтказилди. Хусусан, мингга яқин хонадон мўрилари тозаланди, ўндан зиёд ижтимоий объектлар ёнғин хавфсизлиги бўйича ўрганиб чиқилиб, кўмир сақлаш омборлари тартибга келтирилди. 

Республика ишчи гуруҳи фаолияти давом этмоқда.

 

Охирги янгиликлар

Тошкент шаҳрида «Хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахслар билан комплекс иш олиб бориш» мавзусида тренинг бўлиб ўтди

07/12/2023Батафсил

Ўзбекистон Президенти 334 нафар шахсларни афв этди

06/12/2023Батафсил

Ўзбекистон Президенти Қирғизистон Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

06/12/2023Батафсил

МБ валюта курслари 07/12/2023

$ 1 12305.17 +0.128%
€ 1 13278.51 -0.251%
₽ 1 131.98 -1.632%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+